ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида видеоселектор тарзида йиғилиш ўтказилди. Унда Департамент бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарма ва бўлимлар, минтақавий мувофиқлаштириш марказлари, жазони ижро этиш колониялари ва тергов ҳибсхоналарининг раҳбарлари ҳамда шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилишда Департамент бошлиғи, полковник Рустам Турсунов Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоғида жазони ижро этиш тизимида хавфсизликни таъминлаш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берди. Сўнгра соҳа ходимлари ўртасида коррупсияга қарши курашиш, уларнинг фаолиятни самарали ташкил этиш, гуруҳбозлик ва бошқа салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда “ходимбай” ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Департаментнинг Кадрлар бошқармаси томонидан жойларда маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишларни атрофлича ўрганилиб, қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шаҳризод Шокиров,

катта лейтенант.