Жорий йилнинг 1-февралидан 1-мартигача юртимизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига қарши кураш” ойлиги давом этмоқда. Шу муносабати билан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Вилоят Ички ишлар бошқармаси масъуллари иштирокидаги мазкур тадбирда олийгоҳнинг сиртқи бўлими талабалари қатнашди. Унда мавзуга оид ролик намойиш этилиб, гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг салбий оқибатлари, хусусан бунинг натижасида содир этилаётган жиноятлар ҳақида сўз борди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар ўз фаолиятидан келиб чиқиб, ҳаётий мисоллар асосида фикр-мулоҳазаларини билдириб, ушбу иллатнинг бугунги ахборот технологиялари замонида тобора хавфли тус олаётганини алоҳида таъкидлашди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.