Жарқўрғон туманидаги «Исмоилтепа» маҳалласида яшовчи Тоҳир Маманов (исм-шарифи ўзгартирилди) фото ва видео хизматлари кўрсатишга ихтисослашган студияда оператор бўлиб ишлайди. У студия раҳбари О.Тиловов билан бирга тўй ва бошқа тантанали маросимларни тасвирга олиш билан шуғулланади.
О.Тиловов тўйларда баландроқдан тасвирга олишни ўйлаб, учувчисиз учадиган аппарат (дрон) сотиб олади ва ундан Т.Маманов билан бирга фойдалана бошлайди. Бундай аппаратлардан республикамиз ҳудудида рухсациз фойдаланиш ва эркин тасарруф этиш қонун билан тақиқланганини билишса-да, шу тарзда ишлашда давом этишади.
Қонун ҳаммага баробар. Шериклар тумандаги «Бешбулоқ» маҳалласи ҳудудида ўтказилаётган никоҳ тўйи маросимини «ДЖИ мавиc мини» русумли дрондан фойдаланган ҳолда, тасвирга олишаётган вақтда учувчисиз аппарат расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан эса жиноий иш қўзғатилди.
Аваз РАҲИМОВ,
Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ ЎМИБ терговчиси, маёр.
