Фарғона шаҳрида жойлашган юридик техникумнинг бир гуруҳ ўқувчилари устозлари билан Фарғона вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказига саёҳат қилишди. Саёҳат давомида ўқувчиларга марказ фаолияти мутахассислар томонидан батафсил таништирилди.

Жумладан, криминалистика лабораториясида ўрнатилган замонавий жиҳозлар, инновацион технологиялар ва лаборатория ускуналарининг ишлаш жараёни атрофлича тушунтириб берилди. Бўлим қошида ташкил қилинган баллистика лабораторияси ҳам ўқувчи-ёшларда яхши таассурот қолдирди.

Саёҳат давомида ёшлар ўзларини қизиқтирилган саволларга экспертлардан батафсил жавоб олишди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.