Вилоят Иибда Эксперт-криминалистика маркази ва унинг қуйи тизими ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ҳамда шаҳар-туманлар ИИБ ЭКХ масъул ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилиб, бугунги кунда соҳани ривожлантириш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, экспертларнинг рақамли технологиялар ҳамда илмий-техник воситалардан самарали фойдаланиш, ашёвий-далилларни топиш, тўплаш, қайд этиш ва зарурий экспертизаларни тайинлашдаги ролини ошириш ҳамда эксперт-тадқиқот ишларини олиб боришда энг илғор тажрибаларга таянган ҳолда иш олиб бориш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Йиғилиш якунида барча соҳа ходимларига замонавий криминалистик жомадонлар топширилди. 

Бобур ФАТУЛЛАЭВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.