Қоракўл туманининг 3-секторига қарашли маҳаллаларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, шунингдек, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа обектларида иссиқлик тизимини бир меъёрда ишлашини таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Жумладан, коммунал соҳадаги муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилган тезкор штабга келаётган ҳар бир мурожаат сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиб чиқилиб, жойида бартараф этилмоқда.

        Яқинда фуқароларнинг мурожаатларига асосан, “Тинчлик”, “Тайқир”, “Арна”, “Қувача” ҳамда “Янги қалъа” маҳалларидаги эскирган электр устунлари янгисига алмаштирилди. Шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида ҳудудларда шағаллаштириш ва асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Ш.ҲАЙИТОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.