Сирдарё вилояти ички ишлар органларида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Энг яхши терговчи» кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов доирасида терговчилар спорт машғулотлари, қўл жанги усуллари, қурол йиғиш ва сочиш, психологик синовлардан ўтишди. Беллашувлар якунига кўра, Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси, капитан Фахриддин Эшқулов биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Жамшид Турдиқулов иккинчи, Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси, катта лейтенант Тоҳир Сайфуллаев учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар «Энг яхши терговчи» кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
«Постда» мухбири.
Сирдарё вилояти.
