“Маънавият маршрути” лойиҳаси доирасида Шарқий-ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм базасида ўқув-амалий курсларига жалб этилган 50 нафар ички ишлар органлари ходимлари Марғилон шаҳридаги Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишлаб очилган мемориал музейга саёҳат қилишди.

Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъмирлаш хизмати ташаббуси билан уюштирилган ушбу экскурция осойишталик посбонларининг адабиётга бўлган меҳрини янада оширди, десак муболаға бўлмайди.

Саёҳат давомида музей илмий ходимлари томонидан Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижод йўли, ёзган китоблари, умрбоқий достонлари ҳақида маълумотлар берилди.

Соҳа ходимлари ҳам буюк ижодкор билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири

Фарғона вилояти.