Термиз давлат университетида талабалар иштирокида “Ёшларни тиббий, психологик ва ҳуқуқий саводхонлиги – оила мустаҳкамлигининг пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Термиз шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, капитан С.Алланазарова ва вояга етмаганлар бўйича инспектор-психолог Г.Бозорова иштирок этиб, эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар беришди. Шунингдек, улар талаба қизлар билан оилада ва турмуш қуришда учрайдиган муаммоларни бартараф қилиш борасида суҳбатлашишди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.