ИИВ Академияси билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Академияни 2019-2021-йилларда тамомлаган ёш ходимлар, уларнинг мураббийлари, айни вақтда Жиззах вилоятида амалиёт ўтаётган билим юрти курсантлари иштирокида уюштирилган йиғилишда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаэв, Академия бошлиғининг ўринбосари, полковник Исмоил Ҳимматов ҳамда фахрийлар сўзга чиқдилар.

Нотиқлар томонидан тизимда кечаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Ўз навбатида хизмат интизомини бузиш ҳамда қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий оқибатлари тилга олинди. Шунингдек, соҳага адашиб кириб қолган айрим шахсларнинг аччиқ тақдиридан сўзловчи “Коррупсия – жаҳолатга йўл” кўрсатуви намойиш қилинди. Якунда ИИВ Академияси курсантларининг Жиззах вилояти ИИБ ватанпарварлик бурчагига саёҳати уюштирилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.