Касб фидойиси

 Ҳар бир осойишталик посбонининг фаолияти унинг юрт тинчлигига қўшган ҳиссасию касбига бўлган садоқати билан баҳоланади. Шунингдек, ҳар бир ходим ўз хизматини ҳалоллик, яхшилик билан бойитиб борса, билингки, у чиндан ҳам шу соҳанинг ҳақиқий жонкуяри бўлади. Ромитан тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи инспектори, катта лейтенант Азамат Акрамов ана шундай фидойи ходим. 

 – Азаматжон анча тажрибали ходимларимиздан, – дейди вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи, маёр Бахтиёр Худойбердиев. – Касб сирларини мукаммал ўрганиб, ўз устида мунтазам ишлаяпти. Хусусан, ўтган йил давомида Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар томонидан қайта жиноят содир қилишига йўл қўймади, ижтимоий мослаштириш йўналиши бўйича ўндан ортиқ назорат остидаги шахсларни қайта касбга ўқитишга бош-қош бўлди. Ахлоқий тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсларнинг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Шу боис куни кеча хизматлари ИИВ томонидан эътироф этилди. Яъни, унинг отаси Анвар Авезовга Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Бекмурод Абдуллаевнинг миннатдорлик хати ва эсдалик совғалари топширилди.  

Мирзоқул АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.