Касб фидойиси

Яқинда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходималар муносиб тақдирланди. Улар орасида вилоят ИИБ молиявий таъминот хизмати ҳисобчиси, сержант Мунисхон Садикова ҳам "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мунисхон 1977 йилда Наманган шаҳрида зиёли оиласида туғилган. 1995 йилда мактабни тамомлаб, вилоят Иибнинг молия-иқтисод бўлимига эркин ёлланган ходим сифатида ишга қабул қилинган. Беш йил давомида ўзига юклатилган топшириқларни сидқидилдан бажарди. Иш ҳужжатларини юритишда шошма-шошарликка йўл қўймади. Натижада у 2000 йилда ички ишлар органлари сафига сафдор ходим сифатида қабул қилиниб, сержант унвонига эга бўлди. Шундан сўнг Давлатобод енгил саноат техникумининг молия-иқтисодчи йўналишида сиртдан таҳсил олиб, билимларини мустаҳкамлади.

Мана ўшандан буён соҳада намунали фаолият олиб бормоқда. Қаҳрамонимиз аввал ҳам Ички ишлар вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ, “Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги”, ИИ даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

– Эътибор ва рағбат кучингга куч қўшади, – дейди Мунисхон. – Камтарона меҳнатларим эътироф этилганидан хурсандман. Ички ишлар вазирлигининг "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони нафақат менга, балки бутун жамоамизга бўлган катта ишонч натижаси деб биламан. Чунки инсон нимага эришса, унда ҳамкасблари ва яқинларининг ҳам ҳиссаси катта бўлади...

 Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

ўз мухбиримиз.

Наманган вилояти.