Навоий шаҳрини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида навбатдаги тарғибот тадбири Навоий давлат педагогика институтида ўтказилди. Институтнинг Ахборот-ресурс марказида бўлиб ўтган тадбирда Табиий фанлар факултети ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари 

Ш. Сулаймонов, факултет тюторлари ва талабалари иштирок этди. Давра суҳбати «Жиноятчилик, кибержиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, экстремизм ва уларнинг олдини олиш» мавзусига бағишланди. 

Давра суҳбатига Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмаси ходими, маёр Хуршид Муҳаммадиэв, Навоий шаҳар ИИБ профилактика катта инспектори, подполковник Нурмуҳсин Нормуҳаммедов, Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бош терговчиси, подполковник Марҳабо Ҳожиева, мазкур бўлим терговчиси, капитан Феруза Султонова, Навдпи профилактика инспекторлари, маёр Нодир Ҳайитов, капитан Сурайё Ҳусанова таклиф этилди. Улар ҳозирги кунда интернет тармоқларида кузатилаётган турли таҳдидлар, кибержиноятчилик, маъмурий ҳуқуқбузарлик, экстремистик оқимлар, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар орасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, аёллар томонидан содир этилаётган салбий ҳолатларга барҳам бериш, қизларнинг эрта турмуш қуриши оқибатлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.

Маҳлиё МИРЗАЕВА,

подполковник.

Навоий вилояти.