Наманган вилояти Иибда "Фаол аёллар" ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ ташаббуси билан ҳудудларда хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, уларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топилмоқда. “Фаол аёллар”нинг бу галги учрашувлари Янгиқўрғон туманида бўлди. 

Унда чекка хотин-қизларнинг муаммолари, мурожаатларини ўрганиш баробарида уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда улар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ва профилактик учрашувлар ўтказишди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА, 

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.