Жорий йилнинг 20 декабръ куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда биринчи минтақавий ҳудуд Фарғона шаҳар бўйича ИИОФМБ 2-сон ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кўп миқдордаги ноқонуний пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу куни Л.У. ҳамда Д.И. исмли шахслар 360 дона «х081 новий век» номли, 360 дона «х057 Суппермен» номли, 40 дона «А7 салют» номли, 8 дона «х090 новий век» номли, 2400 дона «Мини салют» номли, 300 дона «х082 с новим годом» номли умумий нархи 89 миллион 200 минг сўмлик пиротехника воситаларини Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасида жойлашган хонадонлардан бирига олиб кириб кетётганларида қўлга тушган.
Инсон саломатлигига хавф солувчи ушбу ноқонуний маҳсулотлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
