Яқинда Шовот туманида вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, туман ИИБ ҳамда туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 7 март кунидаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси бўйича мазкур ҳудудда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, туманда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ушбу тадбирда оилавий низолар сабабли “Ҳимоя ордери” берилган хотин-қизларнинг ҳимоя ҳуқуқи бузилишининг олдини олишда туман ички ишлар бўлимига яқиндан ёрдам бериб келаётган маҳалла фуқаролар йиғини аёллар фаолларига “Ташаккурнома”лар топширилди.
Зокир ИСМОИЛОВ,
подполковник.
