Бўстонлиқ туманида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан профилактика инспекторлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида ўтказилган йиғилишда профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятларидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди. Бундан ташқари, профилактика инспекторлари учун яратилган шароитлар ҳам эътибордан четда қолмади.
Хизмат вазифаларига сидқидилдан ва виждонан ёндашиб келаётган бир гуруҳ туман ИИБ ходимлари – катта лейтенант О.Махамадқосимовга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда 20 млн. сўм пул мукофоти, маёрлар А. Тошкентбоэв, Б. Ваҳобов, капитан С. Асамов, подполковник Ж. Эгамбердиэв, катта лейтенант Ҳ. Хаитметовларга ҳам ташаккурнома ҳамда 5 млн. сўмдан пул мукофоти тақдим этилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати.
