Бугун Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини «Халқаро матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.
Матбуот деганда кўз оллимизда аввало, газета келиши, шубҳасиз. Кези келганда газетанинг келиб чиқиш тарихи ҳақида қисқача тўхталиб ўцак.
Газетанинг ибтидоий тури дастлаб Римда – милоддан аввал И асрда варақа шаклида, Хитойда ВИИ асрда «Пойтахт ахбороти» номи билан чиққан. Ҳозирги газеталарнинг дастлабки турлари ХВИ-ХВИИ асрларда Европада пайдо бўлган. Улар хусусий шахслар, аксарият матбаачилар, ноширлар, почта ходимлари томонидан нашр қилинган. Илк газеталар ҳафтада ва 15 кунда бир марта чоп этилиб, кам нусхада бўлган. Уларда асосан сарой янгиликлари, тижорат хабарлари босилган. ХВИ асрда Венецияда ёзма ахборотлар учун «газетте» деган чақа пул тўлашган (номи ҳам шундан). 1631 йилда Парижда қирол Людовик ХИИИ нинг шахсий шифокори ва йилномачиси Теофраст Ренодо парижлик китобфурушлар – Луи Вандом ва Жан Марпен билан биргаликда «Ла Газзетте» номли вақтли босма нашрни ташкил этади. Ҳозирги маънодаги «газета» термини мана шу нашр ташкил қилингач, сўзлашувда расм бўла бошлаган, деган фикр мавжуд.
Газетачилик ХВИИИ асрдан эътиборан, айниқса Англия, Германия, Франсия, Италия, АҚШ мамлакатларида тараққий қила бошлади ва бу мамлакатларда кўплаб ижтимоий-сиёсий йўналишдаги кундалик газеталар пайдо бўлди. Мазкур даврда тармоқ, яъни соҳа газеталари ҳам таркиб топди. Умумсиёсий нашрлар қаторига иқтисодиёт, тижорат, илм-фан, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларга ихтисослашган махсус газеталар қўшилди. Газеталар чиқариш билан хусусий ноширлардан ташқари турли ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар, фирма ва компаниялар ҳам шуғуллана бошлади. Шу тариқа газеталар турли сиёсий қарашлар, мафкуралар жарчисига айлана борди.
Мамлакатимизда ҳам Жаҳон матбуоти ва эркинлиги куни катта тантана билан нишонланади. Давлат миқёсида турли тадбирлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида кўрик-танловлар ташкил этилади.
Шерзод АБДУСАМАДОВ тайёрлади.
