Бухоро вилояти Газли шаҳрида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жараёнда хонадонларнинг олд қисмини тартибга келтириши, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилмасликлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича тадбирлар ўтказилди.

   Бундан ташқари, Газли шаҳридаги 12 та кўчада ободонлаштириш ва йўл ёқаларида “Яшил макон” умуммиллий дастури асосида 200 та тут ва 1000 дан зиёд бошқа турдаги манзарали ва мевали ниҳоллар ўтқазилди.

Ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.