Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан вилоят ташкилот ва идора вакиллари иштирокида "2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш стратегияси" бўйича бошқарма ва ташкилотларда гендер тенглик бўйича амалга оширилган ишлар ва бу йилда қўйиладиган устувор вазифалар юзасидан семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий қисмида, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси М.Тўрақулова томонидан гендер тенглик тушунчаси, гендер тенгликни таъминлашда халқаро ва миллий тажриба бўйича сўз юритиб, халқаро норматив-меъёрий ҳужжатлар ва гендер тенглигига оид миллий қонунчилик ҳужжатлари ҳамда "2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” бўйича вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритди.