Олмазор туманида “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда туман ҳокимияти Оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари, психолог, юрист, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман ИИОФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар иштирок этишди. Тренинг давомида зўравонлик тушунчаси, турлари ва унинг олдини олиш механизмлари, жабрланган хотин-қизларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари тўғрисида кўплаб фойдали маълумотлар берилди.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
