Наманган вилоятида ўтказилаётган “CЙБЕР WЕЭК” комплекс тадбири доирасида вилоят ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Наманган вилояти бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Унда, тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги даражасини ошириш, кибертаҳдидларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, улар тўғрисида томонларни хабардор қилиш ва кибертаҳдидларга қарши курашиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш сўнгида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланиб, икки томонлама ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, фикр, ахборот ва тажриба алмашиш мақсадида доимий равишда учрашувлар, семинарлар, тренинглар ҳамда машғулотлар ўтказиш белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
