Яқинда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда пробация назорати остида жазо муддатининг маълум бир қисмини ўтаб, ҳозирда содир этган жиноятидан пушаймон бўлган ҳамда қатъий тузалиш йўлига ўтган 14 нафар маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Бундан ташқари, жазони ўташ шартларига риоя қилмаган 2 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди. Шунингдек, бир нафар маҳкумнинг ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси худди шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.
Шу куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судяси Д. Пардаева, шаҳар ИИБ пробация гуруҳи ходимлари фирибгарлик, ўғрилик, кибержиноятчилик ва бошқа жиноятлардан сақланиш бўйича тарғибот ишлари олиб боришди. Қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш қандай оқибатларга олиб келиши тушунтирилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
