ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари “Бухоро” халқаро аэропортида Хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталонида шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида юзага келаётган масалаларга аниқлик киритиш ва ҳарбий хизматчилар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. 

  Унда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлигининг маъсул вакиллари, подполковниклар Ш. Баратов ва Ш. Ғаффаровлар иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ижтимоий муҳофаза масалаларида фикр билдириб, ҳарбий хизматчилар билан самимий суҳбат қурдилар.

Тоҳир АБДУВАЛИЕВ,

сержант.

Бухоро вилояти.