Кунлар совиб, ҳарорат пасайиши натижасида аҳолининг иссиқлик энергиясига бўлган талаби ҳам ошиб боради. Бундай паллада ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жиддий эътибор қаратиш ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Андижон шаҳридаги 7553-ҳарбий қисмда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирда ҳам соҳа мутахассислари куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар бўйича шахсий таркибга ҳаётий мисоллар асосида кенг тушунтиришлар беришди.

Ўз мухбиримиз.