Хўжайли туман ҳокими Ж.Ермашев тумандаги мавжуд 28 та маҳалланинг профилактика инспекторлари билан учрашди.
Унда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили доирасида туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилиб, қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, профилактика инспекторларининг ўзлари хизмат олиб бораётган ҳудудларда тинчлик-осойишталикни асраш, мавжуд ҳолатни янада яхшилаш бўйича таклиф ва фикрлари тингланди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ
«На посту» мухбири.
Қорақалпоғистон Республикаси.
