Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган профилактик тадбирлар самарадорлиги кўздан кечирилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳудудларда жиноятларни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида самарали фаолият олиб борганлиги учун бир қатор шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда мутасаддилар Ички ишлар вазири томонидан мукофотланди.

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Алиев ҳамда бошқарма бошлиғининг ўринбосари, полковник Қ.Батировлар томонидан Ички ишлар вазирининг буйруғи билан мукофотланган Ғиждувон тумани ҳокими – Шерзод Ашуров, Когон тумани ҳокими – Муҳиддин Эсанов, Олот тумани ҳокими – Наргиза Наъматова ва вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Феруза Ибрагимоваларга "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.