Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти Фориш тумани Қораабдол ота маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.У. ҳамда унинг турар жойи текширилганида фуқаронинг чўнтаги ва уйидан 285,43 грамм марихуана топилди. Шунингдек, мазкур шахс 53,45 грамм марихуанани 20 та гугурт қутисига жойлаб, сотиш учун ҳозирлаб қўйгани маълум бўлди. Суриштирув давомида айбланувчи ушбу гиёҳванд моддани томорқасида етиштирганлигини билдирди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
