Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари, капитан М.Хидиралиева, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Д.Шербековалар томонидан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти бўйича маркази вақтинчалик бошпанасида яшаб келаётган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, амалий кўмак бериш чоралари кўрилди. 

Суҳбат давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида тазйиқ ва зўравонликка қарши ҳимоя ордерини бериш ҳамда узайтириш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.

Ўз мухбиримиз,

Сирдарё вилояти.