Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Бузсув” маҳалласида “Фирибгарлик жиноятларини келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Юнусобод тумани ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ва маҳалла еттилиги ҳамда фаоллар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган катта терговчи, подполковник Давид Балаян, терговчилар, лейтенантлар Бехрузбек Тожиев, Аслиддин Саттаров ва Хусен Очиловлар жамиятда юз бераётган фирибгарлик ҳолатларини юзага келтирувчи сабаб ва омилларни атрофлича таҳлил этиб, иштирокчиларга бу турдаги жиноятларни олдини олиш борасида атрофлича тушунчалар беришди.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
