Касб фидойилари
Яшнобод тумани ИИОФМБ ЖЦБ ППХ отряд ходимлари, сержант Дилшод Умматалиев ва сафдор Баҳодир Арипбоев фидойи ходимлардан. Улар ўзларига бириктирилган йўналиш бўйлаб, жамоат тартибини сақлаш ҳамда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатишмоқда. Шунингдек, содир этилаётган жиноятларни “иссиқ изидан” очишга ҳам муваффақ бўлишмоқда.
Хусусан, яқинда тунги вақтда мазкур ходимлар туманнинг “Уччинор” маҳалласи ҳудудида хизмат вазифасини ўтаб юрганида “ВАЗ – 2105” русумли автоуловда йўловчи сифатида келиб, ушбу жойда тушган шубҳали бир кимса уларнинг эътиборини тортди. Ҳушёр турган осойишталик посбонлари унинг яқинига бориб, ҳужжатларини сўрашганида фуқаро саросимага тушиб қолди. Шундан сўнг, у холислар иштирокида текшириб кўрилганида, унинг ёнидан 7 дона жигар рангли модда борлиги аниқланди. Тошкент вилояти Оҳангарон туманилик Ш.Б.дан олинган нарса Тошкент шаҳар ИИББ Экбнинг хулосасига кўра, таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди. Айбланувчи қонун ҳукмига топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
