Илова
12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;
12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси;
12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти.
ИИВ Академияси олий ўқув юртидан кейинги таълим факултетига фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун таянч докторантурага кирувчи (шаҳодатланган ходимлар таркибидан) ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
– магистр даражасига ёхуд олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;
– фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисга эга бўлиш.
Таянч докторантурага талабгорлар тегишли ихтисосликни кўрсатиб, ИИВ Академияси бошлиғи номига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда билдирги билан мурожаат қилади:
– ишловчининг иш жойидаги кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган шахсий варақаси ва таржимаи ҳол;
– магистр даражасига ёхуд олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
– хизмат фаолияти бўйича иш жойидаги кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган маълумотнома (объэктивка);
– талабгорнинг имзоси, иш жойидаги кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;
– 4х6 см ўлчамдаги икки дона рангли фотосурат;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этади.
Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда ИЭЛЦ (ўртача балли камида 5,5), ТОЭФЛ (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), ТОЭФЛ (ибт)
(87 баллдан кам бўлмаган), CЕФР (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.
Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1- 25 ноябр даврида ўтказилади.
Мустақил изланувчиликка (Пҳд ёки Дсc) талабгор тегишли илмий ихтисосликни кўрсатиб, ИИВ Академияси бошлиғи номига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда билдирги ёки ариза билан мурожаат этиши лозим:
– қисқача ўзи тўғрисида маълумотнома, ишловчининг иш жойидаги кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган шахсий варақаси
ва таржимаи ҳол;
– фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун магистр даражасига ёхуд олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
– талабгорнинг иш жойидаги кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёки хизмат фаолияти бўйича маълумотнома (объэктивка);
– талабгорнинг имзоси, иш жойидаги кадрлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланган нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;
– фан доктори (Дсc) илмий даражасини олиш учун олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Пҳд) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
– иш (хизмат) жойидан тавсифнома;
– 4х6 см ўлчамдаги икки дона рангли фотосурат.
Мустақил изланувчиликка талабгорлар ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.
ИИВ Академияси олий ўқув юртидан кейинги таълим факултети докторанти ёки мустақил изланувчиликка талабгорларнинг юқорида қайд этилган ҳужжатлари корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбарининг ИИВ Академияси бошлиғи номига ёзилган йўлланма хати билан юборилиши лозим.
Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 сентабридан 15 октабрига қадар қабул қилинади.
Маълумот учун телефон: 71-265-23-59.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси манзили: 100197, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси, 68.
