Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси таркибида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тезкор штаби фаолияти йўлга қўйилган. Шу муносабати билан Навоий вилоятида "Ижтимоий профилактика куни" доирасида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари К.Турсунов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник У. Адизов, ЖХХ ходимлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Тадбирда маҳаллаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни обод ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича вазифалар белгиланиб, мутассаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Маҳлиё МИРЗАЕВА,
подполковник.
