Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайхо Маҳкамова ҳамда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари, полковник Умида Абдуллаэвалар томонидан вилоят ҳудудида ижтимоий профилактикани амалга оширишнинг ўзига хос тажрибасини яратишга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб Янгибозор туманидаги “Очақалъа” маҳалласида бўлиб, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёхуд ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
Шундан сўнг, Янгибозор туманидаги барча маҳаллалар “бешлиги”, вилоят Иионинг ХҚМБ катта инспекторлари ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари аъзолари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Шунингдек, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг ўзига бириктирилган тоифадаги шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш фаолияти ҳар чорак якунида шаҳар ва туман миқёсида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, ёшлар сиёсати ва спорт бўлими томонидан биргаликда муҳокама қилиниб, “маҳалла бешлиги”нинг фаолияти баҳоланиши иштирокчилар эътиборига етказилди.
Семинар-тренинг кун тартибидаги мавзуга оид фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
