“Ҳуқуқбузарликлар профлактикаси куни” муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда ҳам доимий тарзда профлактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, яқинда “Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг инсон организмига салбий таъсириъъ мавзусида ташкил этилган давра суҳбати ҳам фикримиз тасдиғидир.
Тадбирда сўз олганлар мазкур иллат нафақат инсон, балки, жамият ҳаётига ҳам раҳна солиши, шу боисдан, унга қарши бир ёқадан бош чиқариб курашиш лозимлиги тўғрисида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириш билан бирга, унинг ҳуқуқий оқибатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, муҳим масалага бағишланган ушбу тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
Азамат ХОЛМАТОВ,
ҳарбий қисм командирининг маданият ва маърифат ишлари
бўйича маслаҳатчиси.
