Куни кеча ИИВ Малака ошириш институтининг масъул ходимлари, тингловчилари ҳамда республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази бошқаруви раисининг ўринбосари Ш. Қосимова иштирокида “Одам савдосига қаршимиз!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.     

    Уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам мазкур жиноятнинг содир этилиш сабаблари, унга имкон берувчи шарт-шароитлар ҳамда миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганишдан иборатдир.

Тадбирни ушбу таълим муассасаси бошлиғи, техника фанлари номзоди, досент, полковник Олимжон Ахмедов очиб, мамлакатимизда одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида давлатимиз томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

    Шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар ҳам бу жирканч иллатни жиловлаш йўлида ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар тўғрисида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.   

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.