Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодимлари томонидан мазкур ҳудуддаги аҳоли гавжум жойларда “Инсон ҳаёти – тезликдан муҳимдир” шиори остида мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, яқинда ҳам вилоятнинг Оҳангарон ва Пискент туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳрида ана шундай учрашувлар ташкил этилиб, унинг иштирокчиларига тезликни меъёридан ошириш оқибатида юзага келадиган йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа шу каби кўнгилсизликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга, соҳа ходимлари томонидан бу борада ҳайдовчиларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарилди.

Ўз мухбиримиз.