Самарқанд вилоятидаги барча шаҳар-туман ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари билан ўқув семинар машғулотлари ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ таълим бошқармаси масъул ходимлари таклиф этилди.
Семинарда бугунги кунда умумтаълим мактабларида хизмат олиб бораётган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021-йил 3-август кунидаги “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан қаровсиз ва назорациз юрган вояга етмаганларни аниқлаш, ижтимоий оғир ахволда қолган вояга етмаганларни яшаш жойларида ўрганиш ва ижтимоий ҳуқуқий ҳамда психологик ёрдамлар кўрсатиш ишларини ташкил этишдаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, вояга етмаганлар билан ишлашда юзага келаётган муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этишда Хоразм тажрибаси асосида ишларни ташкил этиш таклиф этилди. Инспектор-психологлар томонидан ўқитувчи педагоглар билан ҳамкорликда макабларда тарбияси оғир, мактаб ички назорати, профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан мунтазам якка тартибда профилактик ва психологик суҳбатлар ўтказиб бориш кераклиги таъкидланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига бевосита бўйсинувчи Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидан ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларга топширилган вояга етмаганлар билан яшаш жойларида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар, бундай вояга етмаганларнинг оиласини ўрганиб бориш ва ёрдам кўрсатиш масалаларида фикр алмашилилди. Ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Замира БОЛТАЕВА,
“На посту” мухбири.
Самарқанд вилояти.
