Наманган давлат педагогика институтида "Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш" мавзусида учрашув ташкил этилди
Учрашувда институт профилактика инспектори, Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, психолог ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Унда хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, турли кўринишдаги зўравонликларнинг олдини олиш, оилалардаги маънавий муҳитни яхшилашга қаратилган тарғибот ишларини янада кучайтиришга келишиб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
