Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари,
генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов вазирлик Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмда бўлиб, шахсий таркиб билан мулоқот қилди.
Вазир ўринбосари Президентимизнинг 2023 йил 20 янвадаги қарори билан ишлаб чиқилган “Ички ишлар органлари ҳодимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми кодекси”идаги талаблар бўйича ҳарбий хизматчиларга бир қатор кўрсатмалар бериб ўтди. Генерал-маёр ҳарбий хизматчилар учун интизом биринчи навбатдаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб, ҳарбий хизматда содир бўлиши мумкин бўлган интизомбузилиш ҳолатларининг олдини олиш учун якка ва гуруҳ таркибидаги суҳбатларни кўпроқ ташкиллаштириш зарурлигини қайд этди. Бевосита бошлиқлар ўзининг қўл остидаги шахсий таркибнинг психологик ҳолати, ижтимоий аҳволи бўйича доимий маълумотга эга бўлиши, чуқур ўрганиши юзасидан ҳарбий қисм бўлинма бошлиқларига кўрсатмалар берди.
Шунингдек, вазир ўринбосари янги келадиган ёш аскарларни қабул қилиш бўйича ҳарбий қисмда амалга оширилаётган тайёргарликлар билан танишди. Ётоқхона, синфхоналар, ошхона ва тиббий хизмат хоналарининг сифатини кўздан кечирди.
Азамат Курбанбаев,
оддий аскар.