Жорий йилнинг 1-30-июн кунлари ички ишлар органларида ўтказилаётган “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” доирасида Косон тумани Иибда бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, туман ИИБ шахсий таркиби билан учрашув ўтказилиб, "Интизом ойлиги"ни ўтказишдан мақсад ва белгиланган вазифалар, ходимлар томонидан содир этилган салбий ҳолатларга сабаб бўлувчи омиллар тушунтирилди. 

Хизмат вақтида кўча ва жамоат жойларида формали кийим-бош кийиб юриш қоидалари, шахсий ва хизмат автомобилларини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқариш, автотранспорт воситаларини қарздорлик ҳолатларини аниқлаш мақсадида патруллик рейдлари ўтказилди.

Бундан ташқари, раҳбар ва ходимларнинг уйига бориб, оилавий ахволи, яшаш шароити ўрганилди.

Хамза Ниёзов,

капитан.

Қашқадарё вилояти.