Жиззах вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази мутахассислари томонидан вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрулъ-пост хизмати ходимларининг фуқаролар шахсига аниқлик киритиш, уларни рўйхатга олиш ва дактокарталарни тўғри тўлдиришга оид билимлари бойитилди. Шунингдек, ППХ ходимлари йўналишида жойлашган Жиззах шаҳар ИИБ таркибидаги 4 та ИИБ масъулларига бармоқ излари олишга мўлжалланган бўёқ ва дактоваликлар топширилди.
Бу тадбирдан кўзланган мақсад вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг жиноят ишлари исботлов базасини мустаҳкамлашдир.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
