Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов Ғиждувон туманидаги аҳолининг ишсиз қатлами бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни маҳаллаларга чиқиб ўрганиб, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказди. Унда маҳаллалар бешлик вакиллари, нуроний онахон ва отахонлар, маҳалла фаоллари, кўча вакиллари, отинойилар ҳамда ишсиз фуқаролар иштирок этишди.
Учрашув давомида маҳалла фаолларига ҳудудлардаги ишсиз фуқароларни вилоятимизда давом этаётган пахта йиғим-терим мавсумига жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, шу орқали даромадли қилиш кераклиги борасида тавсиялар берди.
Т.АШУРОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
