Шу кунларда ИИВ Академиясининг малакали профессор ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ “Сайёр – Академия” дастури бўйича Фарғонада иш олиб бормоқда.

Улар ҳудудларда бўлиб, профилактика инспекторлари, тезкор вакил ҳамда терговчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида сайёр ўқув ва семинар-теринглар ташкил этмоқда. Жумладан, Марғилон шаҳар, Тошлоқ, Бувайда ҳамда Учкўприк тумани ИИБ ходимлари билан ўтказилган ана шундай тадбирлар ғоят мазмунли кечди.

Фарғона шаҳар Ииофмбда бўлиб ўтган машғулот эса соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида ўтказилаётган бу машғулотлар ИИВ Фарғона академик лисейида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

 ўз мухбиримиз.