Яқинда Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Республика очиқ турнирида ИИВ Самарқанд академик лисейи махсус фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Бекзод Шарипов сардорлигидаги “ИИВ Самарқанд АЛ” жамоаси муносиб иштирок этди. 

Турнир Бухоро шаҳрининг қадимий ҳамда тарихий диққатга сазовор жойларидан бири “Пойи Калон” мажмуасида, очиқ осмон остида ташкил этилиб, унда барча вилоятлардан келган жами 53 та жамоа қатнашди. Жамоавий баҳсларда ИИВ Самарқанд академик лисейининг “ИИВ Самарқанд АЛ” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Турнир якунида ғолиб жамоаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Дилшод Кенжаэв ва Бухоро вилоят ҳокимлиги маъсуллари томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 


ИИВ Самарқанд академик лисейи.