Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи Ў.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, турар жойи ётоқхонасида сақланаётган 4,5 миллион сўм пул, чўнтак соати ҳамда ногиронлик эшитиш қурилмасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирди. Уйда ҳеч ким бўлмаганлиги ўғрига қўл келган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғирликни Шароф Рашидов тумани “Тоқчилик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Ў. содир этганлиги аниқланди. Ундан ашёвий далил сифатида соат ва эшитиш қурилмаси ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида жорий йилнинг 3 декабр куни С.Ў. Сайилжойи маҳалласида яшовчи Ш.Ж.га тегишли “Ласетти”га йўловчи сифатида чиқиб, ҳайдовчига тегишли уяли алоқа воситасини ўғирлаб кетганлиги маълум бўлди. Мазкур ўғирлик буюм ҳам ҳужжатлаштириб олинган. Маълумот ўрнида айтиш керак, жабрланувчиларнинг иккови ҳам пенсионердир.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.