Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида айни кунларда вилоятда ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирларини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳавий хизматлари вакиллари иштирокида ўтган тадбирни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Раҳматулла Бўриев бошқариб борди.
Йиғилиш давомида ички ишлар органларида ҳисобда турганлар, муқаддам судланганлар, жиноят содир этишга мойил шахслар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш, уйма-уй юриб, фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, кибержиноятлардан ҳимояланиш бўйича тарғибот уюштириш юзасидан топшириқлар берилди. Шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг иситилиши, гавжум жойлар ва мактабларга ёндош йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
