Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда. Жумладан, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев бошчилигидаги гуруҳ аъзолари Бухоро шаҳар, Олот ҳамда Қоракўл туманларида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда Бухоро вилоятининг маркази ҳамда барча шаҳар ва туманларда "Хавфсиз тун" тадбири ҳаракатга келтирилди.

 

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.