Қўқон шаҳридаги Амир Темур номидаги маҳалла фаолларига Ички ишлар вазирлигининг ташаккурнома ва пул мукофоти топширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
“Хонадонбай” ва “Фуқаробай” усулда иш олиб бориб, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, амалий ёрдам бериш, жиноятчиликни жиловлаш ва фуқаролар орасида аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда мазкур маҳалла фаоллари намунали фаолият олиб боришмоқда. Натижада ўтган 2022-йилда ушбу маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади.
Шу муносабат билан маҳалладаги бешлик аъзоларига ИИВ ҲПББ бошлиғининг ташаккурномаси ва пул мукофоти тақдим этилди. Ушбу мукофотлар маҳалла фаолларига тантанали равишда топширилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
