Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ИИБ органларида хизмат олиб бораётган, фидойилиги билан барчага ўрнак бўлаётан бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда ходимларнинг ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, халқимиз осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш борасида мардлик, жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатиб келаётгани эътироф этилди.
Тадбирда уларнинг бир нечтаси Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
